БОШ ПУДРАТ ТАШКИЛОТИНИ ТАНЛАБ ОЛИШ БЎЙИЧА ЭЪЛОН

18.06.26

Буюртмачи: “Chorvoq Resort Complex” МЧЖ
Объект жойлашган ҳудуд Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани,  Фазогир МФЙ 477-уй.

““Чорвоқ дарвозаси” мажмуасини Чирчиқ дарёси ҳудудига туташ қирғоқ қисмида (аквапарк сув ҳавзаси ва суғориш тизими)  сув билан таъминлаш учун сув олиш насос станциясиги тегишли муҳандислик иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш” объекти қурилишини “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида бош пудрат ташкилотини танлаш бўйича очиқ танлов эълон қилинади

 

1. Лойиҳанинг дастлабки тавсифи.

Лойиҳа доирасида қуйидаги объект қурилишини “Тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида топшириш назарда тутилади:

  • Чирчиқ дарёси ҳудудига туташ қирғоқ қисмида (аквапарк сув ҳавзаси ва суғориш тизими) сув билан таъминлаш учун сув олиш насос станциясиги тегишли муҳандислик иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш;

Бош пудрат ташкилоти қуйидагилар учун тўлиқ жавобгар бўлади:

  • Лойиҳа-смета ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • Экспертиза ва барча рухсат этувчи ҳужжатларни олиш;
  • Материаллар ва жиҳозларни етказиб бериш;
  • Қурилиш-монтаж ишларини бажариш;
  • Синов ва ишга тушириш ишлари;
  • Объектни фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолда топшириш.

2. Тижорат таклифи бўйича талаб

Қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда бошланиши назарда тутилганлиги муносабати билан тижорат таклифида:

  • назорат ўлчови натижаларига мувофиқ аниқланадиган объект умумий қийматидан фоиз кўринишида таклиф этиладиган чегирма миқдори;
  • объект бўйича кафолат муддатлари кўрсатилиши лозим. 

3. Малака талаблари

Иштирокчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

  • Корхона тўғрисида умумий маълумотлар, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатлари, шунингдек, лицензия ва сертификатларнинг тегишли имзо ва муҳр билан тасдиқланган нусхалари;
  • Ишчанлик обрўсини тасдиқловчи ҳужжатлар (рейтинглар, сертификатлар, гувоҳномалар, ва ҳ.к.);
  • Сўнгги 3 йиллик молиявий ҳисобот маълумотномаси;
  • Корхона штатида шаҳарсозлик соҳасида олий маълумот тўғрисидаги дипломи бўлган, иш стажига эга малакали мутахассислар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар;
  • Барча ишларни бажариш учун зарур бўлган машина ва механизмларнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар;
  • Объектда қурилиш ишларини якунлаш муддатлари ва тасдиқланган календарь жадвалларга риоя қилиш тўғрисидаги кафолат хати;
  • Коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича баёнот;
  • Корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги солиқ маълумотномаси.

4. Баҳолаш мезонлари.

Tаклифлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

  • назорат ўлчови натижаларига мувофиқ аниқланадиган объект умумий қийматидан фоиз кўринишида таклиф этиладиган чегирма;
  • лойиҳани амалга ошириш муддати;
  • объект бўйича кафолат муддати;

Буюртмачи ҳар қандай таклифни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

5. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати

Таклифлар 2026 йил “21” июнь, соат 18-00 гача қабул қилинади.

Таклифлар ёзма равишда расмийлаштирилиши, муҳр ва корхона раҳбарининг имзоси билан тасдиқланиши керак.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани,  Фазогир МФЙ 477-уй.

Электрон почта: jkuchkarov@nbuig.uz;

Алоқа телефони: Ҳайитов Рустам, тел.: (+99833) 900-12-21;

Почта манзили: Узбекистан, Ташкент, 100060, ул. Я.Гулямова, 95.