БИЗНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИМИЗ
NBU Invest Group компанияси фаолиятининг асосий йўналиши бўлиб активларни бошқариш ҳисобланади. Саноат корхоналарини операцион бошқариш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ва бизнес-режалаштириш, маркетинг, корхона фаолиятини мониторинг қилиш, сотиш каналлари ва таъминотчилар билан алоқаларни бошқариш, ходимларни бошқариш, харажатлар ва ишлаб чиқариш унумдорлигини таҳлил қилишларни ўз ичига олади. Бизнинг якуний мақсадимиз – корхоналарни стратегик инвесторларга сотиш.
Ҳозирги вақтда NBU Invest Group қуйидаги 2 корхонани бошқаришни амалга оширмоқда:
Целюлеза ишлаб чикариш
Farg’ona Kimyo Zavodi
кончилик тармоғида
Andijon Charm
ИСТИҚБОЛЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Бугунги кунда NBU Invest Group компанияси ўз бизнесини ривожлантиришнинг биринчи босқичида турибди, бунда бизнинг асосий фаолиятимиз активларни бошқаришга йўналтирилган.
Бизнинг узоқ муддатга мўлжалланган стратегиямиз кенг кўламдаги инвестицион банкни яратишни кўзда тутади. Ушбу бизнес қимматли қоғозлар бозоридаги операциялар, бирлашишлар ва қўшиб олишлар бўйича битимларни кузатиб бориш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда брокерлик ва депозитар хизматлар каби молиявий консалтинг бўйича бир қанча хизматларни ўз ичига олади.
Ривожланиш босқичидаги бизнес йўналиши:
1. Консалтинг хизматлари:
— Корпоратив консалтинг.
— Инвесторларга маслаҳатлар бериш.
— Маҳаллий бозорга кириш
2. Маркетинг:
— Маркетинг тадқиқотлари: товарлар, сотишни кўтариш.
— Бозорлар шарҳи: пахта, рангли металлар
3. Брокерлик ва депозитар хизматлари:
— Брокерлик хизматлари: товарлар ва хом-ашё, қимматли қоғозлар.
— Депозитар хизматлар.