Буюртмачи: “Chorvoq Resort Complex” МЧЖ
Объект манзили: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Фазогир МФЙ, 477-уй, “Чорвоқ дарвозаси” мажмуаси.
“Chorvoq Resort Complex” МЧЖ йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларни аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилади.
Танлов предмети: Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида тузилган 2026 -йилги молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини текшириш ва аудиторлик хулосасини тақдим этиш.
Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:
- Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахс бўлиши.
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиши (аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилганлиги);
- Аудиторлар бозорида камида 10 йиллик фаолиятига эга бўлиши;
- Аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинганлиги тўғрисидаги полис нусхаси ва энг юқори миқдорда тақдим этилгани;
- Охирги рэнкинг бахолаш натижаларига кўра энг зўр 10-талик аудиторлик ташкилотлар рўйхатига киритилганлиги;
- Камида 6 йиллик иш тажрибаси ва малакали аудиторлар штатига эга бўлиши;
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
- Тижорат таклифи (хизмат нархи, тўлов шартлари ва текширув ўтказиш муддатлари);
- Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Суғурта полиси нусхаси;
- Ташкилот ва аудиторларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома.
Ҳужжатлар қабул қилиш муддати: 24 ноябр 2026 йил соат 18:00 гача.
Алоқа учун:
- Масъул шахс: Каршибоев Рашид
- Телефон: (+99899) 402-87-40
- Почта манзили: Ўзбекистон, Тошкент, 100060, Я.Ғуломов кўчаси, 95-уй
