Баҳоловчи ташкилотни танлаб олиш бўйича танлов эълони

19.06.26

Буюртмачи: “Chorvoq Resort Complex” МЧЖ

Объект манзили: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Фазогир МФЙ, 477-уй.

“Chorvoq Resort Complex” МЧЖ “Чорвоқ дарвозаси” мажмуасида жойлашган турар жой хонадонлари объектлари ва аквапарк мажмуасининг бозор қийматини аниқлаш мақсадида профессионал баҳоловчи ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилади.

  1. Лойиҳанинг дастлабки тавсифи.

«Чорвоқ дарвозаси» мажмуасида жойлашган бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулк объектларининг бозор қийматини аниқлаш мақсадида баҳолаш ишларини амалга ошириш назарда тутилган. Баҳолаш натижалари асосида амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ баҳолаш ҳисоботини тайёрлаш ҳамда объектларнинг жорий бозор қийматини белгилаш;

Баҳоловчи ташкилот қуйидагилар учун тўлиқ жавобгар бўлади:

  • баҳолаш ишларини амалдаги қонунчилик ва баҳолаш фаолияти стандартлари талабларига мувофиқ амалга ошириш;
  • баҳолаш жараёнида фойдаланилган маълумотлар ва ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлиги ҳамда асослилиги;
  • баҳолаш ҳисоботининг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ишончлилиги;
  • баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган ҳисоботни белгиланган муддатларда буюртмачига тақдим этиш;
  • баҳолаш жараёнида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
  • баҳолаш натижасида аниқланган объект қийматининг бозор ҳолатига мувофиқлиги ҳамда ҳисоботда келтирилган хулосаларнинг асослилиги;
  1. Тижорат таклифи бўйича талаблар

Иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган таклифлар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

  • Нарх: Хизматларнинг умумий қиймати миллий валютада (сўмда) кўрсатилиши, унга барча солиқлар, йиғимлар ва бошқа харажатлар киритилган бўлиши лозим.
  • Муддатлар: Хизматларни бажариш муддатлари аниқ белгиланиши шарт.
  • Малака ва тажриба:
  • Баҳолаш фаолияти билан камида 5-10 йилдан буён шуғулланиб келаётган бўлиши;
  • Баҳоловчи ташкилот “А” рейтинг даражасига (ёки иштирокчининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи муқобил халқаро/миллий рейтингга) эга бўлиши;
  • Штатда 5-10 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлган малакали баҳоловчиларнинг мавжудлиги;
  • Баҳолаш фаолияти бўйича камида 2 млрд сўмлик суғурта полисининг мавжудлиги;
  • Бизнес ва кўчмас мулк объектларини баҳолаш бўйича тегишли тажрибага эга бўлиш;
  • Буюртмачи ёки банк муассасалари билан ишлаш тажрибасининг мавжудлиги.
  1. Таклифлар таркиби ва баҳолаш мезонлари

Таклифлар таркибида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт:

  • Юридик шахснинг тўлиқ маълумотлари (номи, манзили, банк реквизитлари);
  • Баҳолаш фаолияти учун лицензия ва сертификатлар нусхалари;
  • Охирги 3 йил давомида давлат ва хусусий секторда амалга оширилган йирик лойиҳалар портфели;
  • Ташкилотнинг “А” рейтинг даражаси, лицензия ва сертификатларнинг мавжудлиги, фаолият муддати ва суғурта ҳимояси;
  • инвестиция лойиҳалари ва йирик кўчмас мулк объектларини баҳолаш тажрибаси;
  • Баҳоловчиларнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  1. Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

Таклифлар ёзма равишда, муҳр ва корхона раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда, 2026 йил “26” июнь соат 18:00 гача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Фазогир МФЙ, 477-уй.

Электрон почта: jkuchkarov@nbuig.uz

Алоқа телефони: Аминбаев Жасурбек, тел.: (+99895) 214-44-66

Почта манзили: Ўзбекистон, Тошкент, 100060, Я.Ғуломов кўчаси, 95-уй.