Буюртмачи: “Bukhara Hospitalty Group” МЧЖ
Лойиҳа жойлашган ҳудуд: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри.
Буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Бухоро шаҳридаги “Низомий Ганжавий” МФЙдан танланган ер участкасида ташкил этиладиган туризм мажмуа ҳудудида халқаро бренд остидаги замонавий меҳмонхона ва банк хизматлари марказини қурилишни “калити билан» (turnkey) шарти асосида, шу жумладан лойиҳалаштириш, материаллар, асбоб-ускуналар ва жиҳозларни харид қилиш, объектни қуриш ва фойдаланишга топшириш мақсадида малакали ва молиявий барқарор бош пудрат ташкилотини танлаш бўйича очиқ танлов эълон қилинади.
- Лойиҳанинг дастлабки тавсифи.
Лойиҳа доирасида қуйидаги объектлар қурилишини “калити билан» (turnkey) шарти асосида топшириш назарда тутилади:
- Замонавий меҳмонхона – 7 қават, техник ертўла ва ер ости автотураргоҳи, умумий майдони 20,6 минг м2, 200 ўринли, шу жумладан:
– 6 та “President Suit” тоифасидаги хоналар;
– 12 та “Suit Room” тоифасидаги хоналар;
– 182 та “King Room” тоифасидаги хоналар.
- Банк хизматлари маркази – 2 қават, техник ертўла ва ер ости автотураргоҳи, умумий майдони 3,0 минг м2.
- Ер участкасининг умумий майдони – 1,4 гектар.
- Ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш, шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш.
Бош пудрат ташкилоти қуйидагилар учун тўлиқ жавобгар бўлади:
- Лойиҳа-смета ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
- Экспертиза ва барча рухсат этувчи ҳужжатларни олиш;
- Материаллар ва жиҳозларни етказиб бериш;
- Қурилиш-монтаж ишларини бажариш;
- Синов ва ишга тушириш ишлари;
- Объектни фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолда топшириш.
- Тижорат таклифи бўйича талаб.
Тижорат таклифи қатъий равишда:
Объектнинг брутто қурилиш майдонининг ҳар 1 (бир) квадрат метри учун бирлик нарх (сўм/1 кв.м) кўринишида меҳмонхона ва банк хизматлари маркази бўйича алоҳида тақдим этилиши шарт.
Брутто қурилиш майдони (Gross Built-Up Area) лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Бирлик нарх пудрат шартномаси доирасидаги барча харажатларни, жумладан лойиҳалаш, қурилиш, жиҳозлаш, ишга тушириш ва бошқа тегишли ишларни ўз ичига олган ҳолда тақдим этилиши лозим.
- Асосий малака талаблари.
Иштирокчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
- Корхона тўғрисида умумий маълумотлар, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатлари, шунингдек, лицензия ва сертификатларнинг тегишли имзо ва муҳр билан тасдиқланган нусхалари.
- Бош пудратчи сифатида “фойдаланишга тайёр ҳолда” топшириш шартлари асосида шунга ўхшаш (кўлами ва мураккаблиги бўйича таққосланадиган) объектларни барпо этиш, шу жумладан халқаро тоифадаги замонавий меҳмонхоналарни, шунингдек, хорижда қуриш бўйича иш тажрибаси тўғрисида тасдиқловчи маълумот (охирги
5 йил ичида муваффақиятли якунланган лойиҳалар потрфолиоси). - Ишчанлик обрўсини тасдиқловчи ҳужжатлар (рейтинглар, сертификатлар, гувоҳномалар, ёрлиқлар, мукофотлар, совринлар, унвонлар ва ҳ.к.);
- Сўнгги 3 йиллик молиявий ҳисобот, шунингдек, камида 500 млрд. сўмлик ҳисобварақлар бўйича айланмаларни тасдиқловчи банк маълумотномаси;
- Корхона штатида шаҳарсозлик соҳасида олий маълумот тўғрисидаги дипломи бўлган, камида беш йил иш стажига эга малакали мутахассислар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар.
- Барча ишларни бажариш учун зарур бўлган машина ва механизмларнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар.
- Объектда қурилиш ишларини якунлаш муддатлари ва тасдиқланган календарь жадвалларга риоя қилиш тўғрисидаги кафолат хати.
- Корхонанинг қайта ташкил этиш (бўлиниш, қўшилиш), тугатиш ёки банкротлик босқичида эмаслиги, шунингдек, «Ўзмиллийбанк» АЖ ва унинг қуйи ташкилотлари билан суд ёки ҳакамлик муҳокамаси ҳолатида эмаслиги, шунингдек, мол-мулк хатланмаганлиги ва илгари тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи кафолат хати.
- Коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича баёнот.
- Корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги солиқ маълумотномаси.
- Баҳолаш мезонлари.
Таклифлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
- 1 кв.м учун таклиф этилган бирлик нарх (меҳмонхона ва банк хизматлари маркази бўйича алоҳида);
- Баҳолаш усули: қиймат усули (техник топшириққа мос келадиган ва энг паст нархга эга бўлган таклиф энг яхши деб эътироф этилади).
- Нархга барча харажатлар, шу жумладан солиқлар ва йиғимлар, божхона тўловлари, транспорт харажатлари, омбор харажатлари, ишга тушириш-созлаш ишлари, фойдаланишга топшириш, қурилиш хатарларини суғурталаш, асбоб-ускуналарга кафолатли техник хизмат кўрсатиш ва бошқалар киритилиши лозим.
- Қурилишни “калити билан” топшириш шартлари бўйича тажрибаси ва амалга оширилган лойиҳалар;
- Лойиҳани амалга ошириш муддати ва кафолатлар;
- Молиявий барқарорлик ва таваккалчилик профили.
Буюртмачи ҳар қандай таклифни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
- Ҳужжатларни қабул қилиш муддати
Таклифлар “10” апрель 2026 йил, соат 12-00 гача қабул қилинади.
Таклифлар ёзма равишда расмийлаштирилиши, муҳр ва корхона раҳбарининг имзоси билан тасдиқланиши керак.
Тақдим этиш усуллари:
- Буюртмачининг манзилига етказиб бериш ёки
- Электрон почта орқали қуйидаги манзилга: dilshodochilov0320@mail.ru
Алоқа телефони: +99891 401 03 20
Қисқа рўйхатга киритилган иштирокчилар техник ва тижорат музокараларига таклиф этилиши мумкин.
Эслатма: Танлов ғолиби билан пудрат шартномаси Буюртмачи лойиҳа учун ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш бўйича аукцион савдолари ғолиби бўлган тақдирда имзоланади.
