Йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларни аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотлари ўртасида танлов эълони

20.11.26

Буюртмачи: “Chorvoq Resort Complex” МЧЖ

Объект манзили: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Фазогир МФЙ, 477-уй, “Чорвоқ дарвозаси” мажмуаси.

“Chorvoq Resort Complex” МЧЖ йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларни аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилади.

Танлов предмети: Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида тузилган 2026 -йилги молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини текшириш ва аудиторлик хулосасини тақдим этиш.

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

  1. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахс бўлиши.
  2. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиши (аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилганлиги);
  3. Аудиторлар бозорида камида 10 йиллик фаолиятига эга бўлиши;
  4. Аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинганлиги тўғрисидаги полис нусхаси ва энг юқори миқдорда тақдим этилгани;
  5. Охирги рэнкинг бахолаш натижаларига кўра энг зўр 10-талик аудиторлик ташкилотлар рўйхатига киритилганлиги;
  6. Камида 6 йиллик иш тажрибаси ва малакали аудиторлар штатига эга бўлиши;

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  1. Танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
  2. Тижорат таклифи (хизмат нархи, тўлов шартлари ва текширув ўтказиш муддатлари);
  3. Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  4. Суғурта полиси нусхаси;
  5. Ташкилот ва аудиторларнинг малакаси тўғрисида маълумотнома.

Ҳужжатлар қабул қилиш муддати: 24 ноябр 2026 йил соат 18:00 гача.

Алоқа учун:

  • Масъул шахс: Каршибоев Рашид
  • Телефон: (+99899) 402-87-40
  • Почта манзили: Ўзбекистон, Тошкент, 100060, Я.Ғуломов кўчаси, 95-уй