Назорат ўлчови ўтказувчи ташкилотни танлаб олиш бўйича танлов эълони

08.09.26

Буюртмачи: “Chorvoq Resort Complex” МЧЖ

Объект манзили: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Фазогир МФЙ, 477-уй.

“Chorvoq Resort Complex” МЧЖ “Чорвоқ дарвозаси” мажмуасида жойлашган 3-босқичи доирасида “Аквапарк” кўнгилочар сув ҳавзасининг қурилиш ишлари якунланганлигини инобатга олиб, бугунги кунда хақиқатда бажарилган қурилиш­монтаж ишлари ҳажмини белгиланган тартибда назорат ўлчовидан ўтказиш мақсадида назорат ўлчовидан ўтказувчи ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилади.

 

  1. Лойиҳанинг дастлабки тавсифи.

«Чорвоқ дарвозаси» мажмуасида жойлашган 3-босқичи доирасида “Аквапарк” кўнгилочар сув ҳавзаси  иншоотлар ва бошқа объектларини  назоратчи ўлчовидан ўтказиш ишларини амалга ошириш назарда тутилган. Ушбу объектнинг қурилиш-монтаж ишлари умумий қиймати тахминан ҚҚС билан 100,0 млрд. сўм ташкил этади.

  1. Назорат ўлчовини амалга оширувчи ташкилот қуйидагилар учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади:
  • назорат ўлчови ишларини амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ўлчов стандартлари талабларига қатъий мувофиқ ҳолда бажариш;
  • назорат ўлчов жараёнида амалга ошириладиган ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлиги ҳамда асослилигини таъминлаш;
  • назорат ўлчови далолатномасининг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан;
  • назорат ўлчови жараёнида олинган барча турдаги маълумотларнинг махфийлигини қатъий таъминлаш.
  1. Иштирокчиларга қўйиладиган мажбурий талаблар:
  • юридик шахснинг тўлиқ реквизитларини тақдим этиш (корхона номи, юридик манзили, банк реквизитлари, STIR ва МФО);
  • тегишли назорат ўлчови ва қурилиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи амалдаги лицензия ва сертификатларнинг нусхалари;
  • охирги 3 йил давомида давлат ва хусусий секторда амалга оширилган йирик лойиҳалар портфели;
  • назорат ўлчови ва қурилишни экспертизадан ўтказиш соҳасида камида 5–10 йиллик мунтазам иш стажига эга бўлиш;
  • штат жадвалида тегишли иш тажрибаси ва малака сертификатларига эга бўлган мутахассисларнинг мавжудлиги.
  1. Баҳолаш мезонлари

Иштирокчиларнинг таклифлари қуйидаги мезонлар асосида баҳолаб чиқилади:

  • Мутахассислар салоҳияти: Назоратчиларнинг малакасини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар (сертификатлар, меҳнат дафтарчаси ёки буйруқлардан көчирмалар).
  • Молиявий таклиф: Назорат ўлчовини амалга ошириш учун объектнинг жами қийматидан таклиф этиладиган хизмат ҳақи миқдори (фоиз кўринишида ва аниқ суммада).
  1. Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

Таклифлар ёзма равишда, муҳр ва корхона раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда, 2026 йил “14” сентябр соат 18:00 гача қабул қилинади.

  • Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Фазогир МФЙ, 477-уй.
  • Электрон почта: jkuchkarov@nbuig.uz
  • Алоқа телефони: Аминбаев Жасурбек, тел.: (+99895) 214-44-66
  • Почта манзили: Ўзбекистон, Тошкент, 100060, Я.Ғуломов кўчаси, 95-уй.