ИНВЕСТОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Эълон!
Жиззах вилояти, Зомин тумани “Зомин” туристик зона ҳудудида “Замонавий дор йўли ва кўп қаватли автотураргоҳ барпо этиш” лойиҳасини амалга ошираётган “Zomin Ropeway” МЧЖ устав капиталидаги “NBU Invest Group” АЖга тегишли 100% улуш қуйидаги шартларда савдоларга чиқарилмоқда:
(а) Бошланғич қиймати – 215 067 000 000,0 (Икки юз ўн беш миллиард олтмиш етти миллион) сўм;
(б) Савдо объекти – устав капиталидаги улуш сотилиш баҳосининг 100 фоизи миқдоридан кам бўлмаган тўлов олди-сотди шартномаси имзоланган кундан бошлаб 3 ойдан кўп бўлмаган муддатда тўланиши керак;
(в) Инвесторга “Zomin” осма дор йўлининг соз ҳолатда бўлиши ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда эксплуатация қилиниши, шу жумладан “Осма арқонли йўловчи йўлларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари”га, дор йўлига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш регламентига қатъий риоя қилиниши, шунингдек, ишга малакали ходимларни жалб қилиш бўйича жавобгарлик юкланади.
Қизиқиш билдирган инвесторлар ўз таклифларини “NBU Invest Group” АЖга тақдим этишлари лозим.
Боғланиш учун масъул шахс: Амижон Толипов.
Телефон рақамлари: (71) 233-00-79, (78) 148-26-58.
E-mail: info@nbuig.uz
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Я.Ғуломов кўчаси, 95 (8-қават).






