Баҳолаш ҳисоботи экспертизасини ўтказувчи ташкилотни танлаб олиш бўйича танлов эълони.

30.06.26

Буюртмачи: “Chorvoq Resort Complex” МЧЖ

Объект манзили: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хўжакент МФЙ 99-уй.

“Chorvoq Resort Complex” МЧЖ “Чорвоқ дарвозаси” мажмуасида жойлашган турар жой хонадонлари объектлари ҳамда аквапарк мажмуасининг бозор қийматини аниқлаш мақсадида тайёрланган баҳолаш ҳисоботининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги, ишончлилиги ва асослилигини баҳолаш мақсадида баҳолаш ҳисоботи экспертизасини ўтказиш хизматларини кўрсатувчи ваколатли ташкилотларни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилади.

  1. Лойиҳанинг дастлабки тавсифи.

    «Чорвоқ дарвозаси» мажмуасида жойлашган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулк объектларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича тайёрланган баҳолаш ҳисоботининг экспертизасини ўтказиш назарда тутилган.

    Экспертиза давомида баҳолаш ҳисоботида қўлланилган баҳолаш ёндашувлари ва усулларининг тўғрилиги, ҳисоб-китобларнинг асослилиги, маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда ҳисоботнинг амалдаги қонунчилик ва баҳолаш фаолияти соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги комплекс тарзда ўрганилиб, унинг натижалари бўйича белгиланган тартибда эксперт хулосасини тақдим этиш.

    Баҳолаш ҳисоботи экспертизасини ўтказувчи ташкилот қуйидагилар учун тўлиқ жавобгар бўлади:

    • баҳолаш ҳисоботи экспертизасини амалдаги қонунчилик, миллий баҳолаш стандартлари ва баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ўтказиш;
    • баҳолаш ҳисоботида қўлланилган баҳолаш ёндашувлари, усуллари ва ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, асослилиги ҳамда ишончлилигини ҳар томонлама таҳлил қилиш;
    • белгиланган муддатларда қонунчилик талабларига мувофиқ расмий эксперт хулосасини тақдим этиш;
    • экспертиза жараёнида олинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
    • экспертиза натижалари бўйича тайёрланган эксперт хулосасининг тўғрилиги, ишончлилиги ва ҳуқуқий асосланганлиги.
  2. Тижорат таклифи бўйича талаблар

    Иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган таклифлар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:

    • Нарх: Хизматларнинг умумий қиймати миллий валютада (сўмда) кўрсатилиши, унга барча солиқлар, йиғимлар ва бошқа харажатлар киритилган бўлиши лозим.
    • Муддатлар: Хизматларни бажариш муддатлари аниқ белгиланиши шарт.
    • Малака ва тажриба:
      • Баҳолаш ҳисоботи экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи амалдаги лицензия, аккредитация ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа рухсат этувчи ҳужжатларга эга бўлиши;
      • Баҳолаш фаолияти соҳасида камида 5-10 йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлиши;
      • Ташкилотнинг “А” рейтинг даражасига (ёки иштирокчининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи муқобил халқаро/миллий рейтингга) эга бўлиши;
      • Штатда баҳолаш ҳисоботи экспертизасини ўтказиш бўйича етарли малака ва камида 5-10 йиллик иш тажрибасига эга мутахассислар мавжуд бўлиши;
      • Кўчмас мулк объектлари ва йирик инвестиция лойиҳалари бўйича баҳолаш ҳисоботлари экспертизасини ўтказиш тажрибасига эга бўлиши;
      • Буюртмачи ёки банк муассасалари билан ишлаш тажрибасининг мавжудлиги;
      • Фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича амалдаги суғурта полисига эга бўлиши.
  3. Таклифлар таркиби ва баҳолаш мезонлари

    Таклифлар таркибида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт:

    • Юридик шахснинг тўлиқ маълумотлари (номи, манзили, банк реквизитлари);
    • Баҳолаш ҳисоботи экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензия, аккредитация ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар нусхалари;
    • Охирги 3 йил давомида давлат ва хусусий секторда амалга оширилган йирик лойиҳалар портфели;
    • Ташкилотнинг “А” рейтинг даражаси, лицензия ва сертификатларнинг мавжудлиги, фаолият муддати ва суғурта ҳимояси;
    • Инвестиция лойиҳалари, йирик кўчмас мулк объектлари баҳолаш ҳисоботлари экспертизасини ўтказиш тажрибаси;
    • Экспертизани амалга оширадиган ташкилотларнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар.
  4. Ҳужжатларни қабул қилиш тартиби

    Таклифлар ёзма равишда, муҳр ва корхона раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда, 2026 йил “6” июль соат 18:00 гача қабул қилинади.

    Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Фазогир МФЙ, 477-уй.

    Электрон почта: jkuchkarov@nbuig.uz

    Алоқа телефони: Аминбаев Жасурбек, тел.: (+99895) 214-44-66

    Почта манзили: Ўзбекистон, Тошкент, 100060, Я.Ғуломов кўчаси, 95-уй.